raxbar o’rinbosarlari

Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари :

1. Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг тавсиясига кўра туман ХТМФМТТЭ бўлимининг мудири тамонидан  лавозимига тайинланади ва бўшатилади.

2. Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директори билан ҳамкорликда Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасидаги ўқув-тарбия  жараёни ташкил этади,  Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси педагоглари жамоасига услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади, ўқув жараёнида хавфсизлик техника меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниш тартибини таъминлайди, ўқув жараёни бўйича ҳисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради.

3. Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг ўқув-тарбия  ўринбосари бевосита Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорига бўйсунади.

4. Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича  ўринбосарига бевосита:

— методбирлашмалар раҳбарлари,

          ўқитувчилар,

          ўқувчилар,

          лаборатория ходимлари буйсунади.

5. Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосари  ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

— педагоглар жамоасининг фаолияти кундалик ва истиқбол режалаштирилишини ташкил этади;

— ўқитувчилар  ва бошқа педагог ходимларининг  ўқув режаларини ва дастурларини бажариш бўйича ишларини мувофиклаштирилади;

— зарурий ўқув-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини  ташкил этади ва мувофиқлаштирилади;

— таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларининг таълими тайёргарлик натижалари объектив равишда баҳоланишини , тўгараклар ва факультативлар ишини мунтазам назорат қилади; Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси педагог ходимлари тамонидан ўтказилаётган дарслар ва  ўқув машғулотларининг  бошка турларига ташриф буюради

 ( ўқув йили давомида камида 180 соат), уларнинг шакли ва мазмунини таҳлил қилади, таҳлил натижалрини педагогларга маълум  қилади .

       имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини ташкил этади.

       Ота-оналар учун маърифат ишларини ташкил этади, ўқув тарбия жараёнини ташкил этиш масалалари юзасидан ота-оналарини  уларнинг  (ўрнини босувчи шахслар) ни қабул қилади.

       Педагог ходимларга янги  (иннавацион) дастурлар ва педагог технологияларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқишда ёрдам беради;

       Ўқув машғулотлари ва таълими фаолияти бошқа турларининг жадвалларини тузади, вақтинчалик йўқ бўлган ўқитувчиларнинг дарслари сифатли ва ўз вақтида алмаштирилишини таъминлайди, қолдирилган ва бошқа ўқитувчи ўрнига дарсларни қайд қилиш журналини юритади.

       Белгиланган ҳисобот ҳужжатлари ўз вақтида тузилишини таъминлайди, педагоглар тамонидан синф журналлари ва бошқа ҳужжатлар тўғри ва ўз вақтида юритилишини назорат килади.

       Педагог кадрларни саралаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади, уларнинг малакасини касбий махоратини ошириш ишларини ташкил этади; услубий бирлашмалар ишига раҳбарлик қилади, ўз малакасини оширади.

       Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси педагог ва бошқа ходимларини аттестациядан ўтказишга тайёргарлик куриш ва уни ўтказишда иштирок этади; педагоглар ва ўқув –тарбия ходимлар таркибининг иш тартибини ҳисобга олиш табелини юритади, имзолайди ва Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорига топширади.

       Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари иштирокида ўқув хоналари,  устахоналар , спорт зали хамда ёрдамчи хоналарни паспортлаштириш  ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади.

       Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йуриқномалар ҳамда амалий  ва лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмаларда хавфсизлик техникаси бўйича режалар ишлаб чиқилишини ва вақти-вақти билан камида 5 йилда 1 марта қайта кўриб чиқилишини ташкил этади.

       Директорнинг тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда  йўл харакати, хаёт хавфсизлиги асослари, кўча кўйда  ўзини тутиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш  услубияти ва тартибини белгилайди, ўқувчилар билимларини текширувдан ўтказишини амалга оширади.

       Касаба уюшмаси раҳбари билан ҳамкорликда ўкув асбобларини жихозлари , кимёвий  реактивлар, кўргазмали қуроллар, Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси мебелидан фойдаланиш ва сақлаш  хавфсизлигининг маъмурий-жамоа  назоратини амалга оширади.

       Наъмунавий рўйхатларда назарда тутилмаган , шу жумладан тегишли рухсатнома-давлатномасиз  устахоналарда , ўқув хоналари ва бошқа хоналарда ўрнатилган ясама кимёвий реактивлар, ўқув жихозлари ва асбобларини олиб қўйиш чораларини ўз вақтида кўради, таълим муассасаси хоналарида  ходимлар ва ўқувчиларнинг соғлиги учун хавфли шароитлар юзага келганида таълим жараёнини тухтатиб туради.

       Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасида , турмушда, жамоат жойларида педагогнинг жамиятдаги ўрнига муносиб бўлган ахлоқий меъёрларга амал қилади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси диреторининг маҳсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосари:

1. Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар буйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг тавсиясига кўра туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири тамонидан лавозимга тайинланади ва бўшатилади.

2. Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосари  Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасидаги ўқув тарбия жараёнини ташкил этади, Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси педагоглари жамоасига услубий жихатдан раҳбарлик қилади,  ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва коидаларига риоя қилиниши тартибини таъминлайди, ўқув иши бўйича ҳисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради.

3.Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосари бевосита Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорига бўйсунади.

4.Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган)  фанлар бўйича ўринбосарига бевосита

          методбирлашмалари  раҳбарлари ;

          ўқитувчилар;

          ўқувчилар;

          лаборатория ходимлари бўйсунади

5.Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

       Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган)фанлар бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасидаги махсус фанлар бўйича таълим-тарбия жараёнининг тўғри ташкил этилиши;

       Ўқув дастурининг ДТС талаблари даражасида бажарилиши;

       Ўқувчиларнинг ДТС талаблари даражасида билим олишларини назорат қилиш;

       Ўқитувчилар иш фаолияти ва ўқувчиларнинг ўзлаштириши мониторингини юритиш;

       Дарс жадвалини талаб даражасида тузилиши ва  дарсларнинг дарс жадвали ва ўқув режалари асосида ўтказилишини таъминлаш;

       Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг ўқув тарбиявий иш бўйича ўринбосари билан  ҳамкорликда тарбиявий ва маданий –бўш  вақт фаолияти бўйича машғулотлар жадвалларини тузади; вақтинчалик йўқ бўлган ходимларнинг  ўрнига дарслар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлайди;

       Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси бўйича белгиланган хисобот хужжатлари , шунингдек бевосита  ўзига бўйсунадиган ходимлар томонидан тенишли хужжатлар тузилишинин таъминлайда;

       Ўқувчилар жамоаларига маъданий ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишда ёрдам беради, тўгаракларда ва х.кларда  ўқувчилар контенгентини сақлаш чораларини кўради, Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасини ўқувчилар билан  тўлдиришда иштирок этади.

       Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси педагог ва бошқа ходимларини тайёрлашда ва уларни аттестациядан ўтказишда иштирок этади.

       Синф журналларининг тўғри юритилишини таъминлаш.

       Маҳсус фанлар бўйича ўқитувчилар иш режаларининг ДТС асосида тузилишини таъминлаш

       ДТС таълабларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш

       Маҳсус фанлар услубий-бирлашмалари ишларини назорат қилиш, ўқитувчиларга услубий ёрдамлар бериш

       Дарс сифати ва самарадорлигини таъминлашда илғор педагогик технолигияларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштириш;

       Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараёни ва уларнинг фан олимпиадаларини, турнирлар ва канференциялардаги иштироки, илмий йўналишдаги ишларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш:

       ДТС талабларини ўқувчи ва ўқитувчиларга тўла етказишини таъминлаш.

       Ёш ва кам тажрибали ўқитувчилар билан ишлаш

       Ўқитувчиларнинг ўз устларида мустақил билим олишларини назорат қилиш

       Педагоглар жамоасининг фаолияти ва кундалик истиқбол режалаштирилишини ташкил этади

       Ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларининг ўқув режаларини ва дастурларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштиради.

       Зарурий ўқув услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради

       Таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларнинг таълимий тайёргарлик натижалари объектив равишда баҳоланишини, тўгараклар ва факультатив  машғулотлар ишини мунтазам назорат қилади; Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси педагог ходимлари томонидан ўтказилаётган дарслар ва ўқув машғулотларнинг бошқа турларига ташриф буюради (ўқув йили давомида камида 180 соат), уларнинг шакли ва мазмунини таҳлил қилади ва таҳлил натижаларини педагогларга маълум қилади.

 

Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси  директорининг  маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари :

1.                  Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари директорининг тақдимотига кўра туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири томонидан тайинланади ва лавозимдан олинади.

2.                  Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари тарбиявий ишни ташкил қилади.Тарбиявий жараён юзасидан умумий услубий раҳбарликни амалга оширади. Аниқ бир тадбирлар ўтказилганда ўқувчилар билан синфдан ва мактабдан ташқари ишлашда хавфсизлик техникаси меъёрларига ва қоидаларига риоя қилишни таъминлайди, маҳалла қўмитаси ва бошқа  ихтисослаштирилган  умумтаълим муассасасидан ташқари ташкилотлар  билан ҳамкорликда   раҳбарлик қилади

3.                  Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбомари бевосита Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорига бўйсунади.

4.                  Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг  маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарига бевосита:

          синф раҳбарлари

          ўқувчилар

          сардорлар

          қўшимча таълим педагоглари бўйсунади

5.                  Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг маънавий-маърифий ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:

          ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари олиб бориладиган тарбиявий иш бўйича жорий ва истиқбол режалар тузишини ва унинг ўтказилишини ташкил этади.

          Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасидан ташқари ташкилотлар : маҳалла қўмитаси ва шу каби бошқа ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар режаси тузилишини ташкил этади

          Тарбиячилар, синф раҳбарлари, катта сардорлар ва бевосита ушбу директор ўринбосарига  бўйсунувчи  бошқа ходимларнинг ишини мувофиқлаштиради.

          Мунтазам равишда тарбиявий жараён сифатини, тўгараклари ишини ва мактабдан ташқари тадбирлар ўтказилишини назорат қилади ; синфдан ташқари ва Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасидан ташқари тадбирларга , тўгараклар машғулотларга (ўқув йили давомида 180 соат) қатнашади, уларнинг шакли ва мазмунига таҳлил қилади, таҳлил натижаларида педагогларни хабардор қилади;

          Тарбиявий жараённи ташкил этиш масалалари бўйича ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни ) қабул қилади.

          Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг ўқув тарбиявий иш бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда тарбиявий ва маъданий- бўш вақти фаолияти бўйича машғулотлар жадвалларини тузади; вақтинчалик йўқ бўлган ходимларнинг ўрнига дарслар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлайди.

          Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси бўйича белгиланган ҳисобот ҳужжатлари, шунингдек бевосита ўзига бўйсунадиган ходимлар томонидан тегишли хужжатлар тузилишини таъминлайди.

Ўқувчилар жамоаларига  маданий  ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишда ёрдам беради, тўгаракларда ва ҳ.кларда ўқувчилар  контингентини сақлаш чораларини кўради.

          Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси ўқувчилари билан тўлдиришда иштирок этади.

          Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси педагог ва бошқа ходимларни тайёрлашда ва уларни аттестациядан ўтказишда иштирок этади.

          Синф раҳбарлари ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунадиган ходимлар томонидан уларнинг зиммасига юкланган тарбиявий ишни ташкил этиш бўйича вазафалар бажарилишини , ўқувчиларнинг ихтиёрий жамоатчилик учун фойдали меҳнатини мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларига катъий риоя қилган холда ўтказилишини таъминлайди.

          Синф рахбарлари, гурухлар тўгараклар ва спорт сексиялари раҳбарларига сафарлар, экскурсиялар ишлаб чиўиш ва жамоатчилик учун фойдали меҳнат ва х.кларни ташкил этишда, шу жумладан ўқувчилар меҳнатини мухофаза қилинишини таъминлаш, жарохатланишини ва бошқа бахтсиз ҳодисаларини олдини олиш масалаларида услубий ёрдам беради.

           Тарбиявий тадбирлар ва таълим муассасасидан ташқари ўқувчилар билан иш олиб боришда санитария-гигиена меъёрлари ва талаблари , меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади ва улар бажарилиши учун тегишли чоралар кўради.

          Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан) кўчада ,сувда ва х.кларни содир бўладиган жарохатланишини, ЙТХ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича тадбирларини ташкил этади; ота-оналарни ўқувчилар билан тарбиявий иш олиб боришга жалб этилишинини ташкил этади, мажмуавий тарбиялаш тизими яратилишига  кўмаклашади

          Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси, турмушда жамоат жойларида  педагогнинг жамотдаги ўрнига муносиб ахлоқ меъёрларига амал қилади.

          Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасида вояга етмаган ёшлар билан ишлар комиссиясига раҳбарлик қилади.

 

Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси рахбарининг хўжалик  ишлар бўйича ўринбосарининг ёки хўжалик мудирининг моддий жавобгарлик бўйича вазифалари ва мажбуриятлари

1.    Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси диреторининг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси диреторининг тақдимотига кўра туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири томонидан лавозимга тайинланади ва бўшатилади

2.    Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг маъмурий хўжалик ишлари ўринбосари бевисита Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорига бўйсунади

3.    Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси директорининг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида  қуйидаги мансаб вазифаларини амалга оширади:

       таълим муассасаси биноларнинг техник холатига , яъни сақланишага , барча моддий бойликлар (инвентарлар турли ўқув кўргазмали жихозлар) нинг сақланишига жавобгардир

       таълими муассасасидаги хўжалик ишларини назорат қилиш, ҳар ойда ҳисобхонага, ишчи ходимларини ишга келганлиги ҳакида табел топшириш.

       ҳисобхонага ой охирида кирим, чиқим қилинган моддий тавар бойликларининг (муассасага олиб келинган инвентарларни, хўжалик ва конселярия молларини кирим қилиш уларни ўз вақтида тарқатиш, рўйхатдан чиқарилган моддий бойликларни чиқим қилиш) айланма қайдномасини топшириш.

       Ҳар ўқув йили бошлангунча барча жихозларни таъмирлаш, хар бир синф хонасини, фан кабинетларини, лабораторияларини таъмирлаш, жихозлаш, янги ўқув йилига тахт қилиб рўйхат бўйича жихозлар, мебелларни синф рахбарларига, кабинет мудирларига лаборатория мудирларига белгиланган тартибда (топшириш-қабул қилиш, далолатномалари тузилган ҳолда ) топшириш ва ўқув йили якунланганда уларни бутун холатда қабул қилиб олиш.

       Коммунал хизмат кўрсатадиган хар бир ташкилот билан ажратилган лимитлар асосида белгиланган тартибда шартномалар тузиш хамда худудий ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказиш учун муассаса ҳисобчисига тақдим этиш.

       Коммунал тўловлар (газ, сув, электр ва иссиклик энергияси ) бўйича ҳисоблагични  кундалик кўрсаткичларни олиб, таҳлил қилган холда бюджетдан ажратилган маблағлардан тежамкорлик билан фойдаланишини ташкил этиш.

       Телефон тармоқларидан фойдаланишда алоқанинг узлуксизлигини сифатини назорат қилиш ҳамда алоқа бузилган ҳолларда ҳудудий телефон бўлинмаларига хабар бериш алоқани тиклаш чораларини  кўриш

       Таълим муассасасининг санитария холатини талаблар даражасида бўлишлари фаррошлар бинони қуриқлашда қоровуллар атроф мухитни ободонлаштиришда  боғбонлар ишини тўғри ташкил қилиш.

       Бир йилда бир марта муассаса ҳисобчиси билан биргаликда бойликларни турлари бўйича  инвентаризация қилиш.

       Муассасада ходимлар ўртасида шанбаликларни. Кўкаламзорлаштириш ва  ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва уларда фаол қатнашиш

       Қиш мавсумида иссиқлик тизимида  фойдаланишда хизмат кўрсатувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан иссиқлик босимининг етарли даражада бўлишини , унинг давомийлигини иссиқлик етарли даражада бўлмаган кунларда хизмат кўрсатувчи ташкилотга маълум қилиш ҳамда ушбу кунларни рўйхатга олиб, муассаса ҳисобчисига иссиқлик учун тўлаб бериладиган маблағларни қайти ҳисоб китоб қилиши ҳақида огоҳлантириш.

       Куз-қиш мавсумигв муассаса биноси томонларини ойна ва ромларини иситиш тизимини канализация қувурларини таъмирлаб тайёр холатга келтириш.

       Якка тартибда иситиладиган таълим муассасаларида қаттик ёки суюқ материалларини вақтида етказиш ва сифатли сақлаш, уларни белгиланган миқдорлара сарфлаш хамда иситиш тизимини оптимал даражада ишлашини таъминлаш.

       Ёнғин хавфсизлиги асбоболарни етарли дражада бўлишини назорат қилиш.

4.    таълим муассаса раҳбарининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг зимасига кассирлик вазифаси юклатилган холатда:

       таълим муассасаси кассири нақд пулларни давлат банкида  қабул қилиш ва топшириш бўйича касса операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига  мувофиқ тасдиқланган бирламчи ҳисоб хужжатлари  шакллари билан расмийлаштирилади.

       Касса операциялари ҳисобини Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича махсус касса дафтарида юритади хамда касса дафтарини ўчиришлар ва тузатишлар қилишга йўл қўймасдан олиб боради.

       Таълим муассасаси ходимларига иш ҳаққи ва унга тенглаштирилган тўловлар (яъни хизмат сафари, харажатлари, касаллик варақалари, суюнчи пуллари, қарилик нафақалари, икки ёшгача боласига қараётган оналарга тўланаётган нафақалар) бўйича банкдан нақд пулга буюртма беради ва нақд пул олади ҳамда ходимларга ўз вақтида берилишини таъминлайди. Кундалик тарқатилган нақд пуллар ҳақида таълим муассасаси раҳбарига ҳисобот бериб боради. Кассага доир барча молиявий ҳужжатлар ва касса китобини юритади.

       Кассага пул маблағларнинг сақланиши ва тарқатилмаган пул маблағларини банк муассасасига қайтиб топширишга жавобгар хисобланади.

5.    Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасасида бухгалтер моддий жавобгар шахс лавозимлари киритилади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим  муассасаси  бухгалтери ўз вазифаларини унинг ваколати ва доираси белгиланган умумтаълим муассасалари  бухгалтери ҳақидаги тегишли низом талаблари асосида амалга оширилади